АҚШ Давлат департаменти Сурияда америкаликнинг озод этилиши учун Россияга миннатдорчилик билдирди

Жаҳон 09 Апрель 2016 369

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер Сурияда АҚШ фуқароси Кевин Патрик Доуснинг озод этилганини тасдиқлади. Америкалик фотосуратчи 2012 йилда Сурияда йўқолиб қолган. Ўшандан бери у билан алоқа ўрнатишнинг иложи бўлмаган.

Россия фотосуратчини асирликдан озод қилишда ёрдам берди. Шу муносабат билан АҚШ Давлат департаменти Россия ҳукуматига бу кўмаги учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати бир фуқаросининг озод этилганини маълум қилганди, бироқ унинг номини айтмаганди. Айни вақтда гап 33 ёшли Доус ҳақида кетаётгани маълум бўлди. Доус Туркия-Сурия чегарасини кесиб ўтгандан кейин ғойиб бўлган. АҚШнинг таъкидлашича, Доусни Сурия ҳукумати билан алоқаси бўлган гуруҳ асирликда ушлаб турган.

"Биз АҚШ фуқароси номидан Россия ҳукуматининг бу масаладаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилигимизни билдирамиз", деб айтди Тонер.

Тонер Доус "бошқа Сурияда эмаслигини" таъкидлаб ўтди. Таъкидланишича, Доус Москвага Россиянинг ҳарбий-транспорт самолёти билан олиб келинган ва АҚШ элчихонасига топширилган, сўнгра Россия ҳудудини тарк этган.

Россия ташқи ишлар вазирлигида америкаликнинг озод этилишида кўмак кўрсатилгани тасдиқланди.

"Бир қанча вақт олдин АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путинга Сурияда бўлиши мумкин бўлган АҚШ фуқароларини қидиришда ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилганди. Олиб борилган ишлар натижасида улардан бири – Кевин Доус Сурияга ноқонуний қиргани ва бошқа қоидабузарликлари учун ушлаб турилгани аниқланди. Бизнинг мурожаатимизга жавобан Сурия ҳукумати раҳм-шафқат кўрсатиб, инсонпарварлик нуқтаи назаридан америкаликни озод қилишни лозим топди", деб бунга изоҳ берди Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар