Австрия ҳукумати хавфсизлик мақсадида Гитлернинг уйини эгасидан тортиб олишга қарор қилди

Жаҳон 09 Апрель 2016 485

Австрия ички ишлар вазирлиги Адольф Гитлер туғилган уйни яна эгасидан тортиб олмоқчи. Бу ҳақида Oberösterreichische Nachrichten газетаси маълум қилди.

"Вазирлик қонун доирасида бинонинг экспроприацияси имкониятларини ўрганиб чиқмоқда", — деди вазирликнинг расмий вакили Карл-Ханс Грундбок. Унинг сўзларига кўра, уйни тортиб олиш — ундан экстремистлар фойдаланмаслиги учун ягона тўғри йўл. Ҳукумат вакили уй эгаси давлат томонидан компенсация олишини таъкидлаб ўтди.

Браунау-ам-Инн шаҳридаги уч қаватли бинонинг эгаси Герлинда Поммер ҳисобланади.

1972 йилдаги келишувга мувофиқ, 1889 йилда Гитлер дунёга келган ва уч йил яшаган уй фақат ижтимоий таълим ва давлат муассасаси фаолияти учун фойдаланишга берилади. Кўп йиллар мобайнида бу ер ногиронлар учун иш жойи бўлиб хизмат қилди, аммо охирги уч йил у бўм-бўш турди. Ҳар ой 4,8 минг евро тўлашга тайёр ижарачини топишнинг эса иложи бўлмади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар