"Ал-Қоида" етакчиси Усама бин Лодинни шахсан ўзи ўлдирганини тасдиқловчи, АҚШ қуролли кучларининг собиқ денгиз пиёда аскари Роберт О'Нил АҚШда маст ҳолатда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Бьютт шаҳридаги дўконга кирган харидорлар двигатели ёқилган автомобиль рули олдида ухлаб ётган эркакни кўргач полицияни чақиртиришган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар машина ичида, ўзини ножўя тутишни бошлаган Роберт О'Нилни аниқлашган.

"У бизнинг келганимиздан ҳайратланди. Унинг хатти-ҳаракатлари гўёки у қандайдир модда таъсирида бўлгандек кўринди", деб айтди шериф ёрдамчиси Жорж Шкулетич.

О'Нил ўз навбатида спиртли ичимлик истеъмол қилганини инкор қилган ва чалкаш кўрсатмалар бера бошлаган. Эркак унга шифокор ёзиб берган дори таъсирида ухлаб қолганини айтган.

О'Нил қонининг алкоголга таҳлили у спиртли ичимлик истеъмол қилганини кўрсатган. Полициячилар шундан кейин уни полиция бўлимига олиб боришган ва унга маст ҳолатда автомобиль бошқариш айбловини қўйишган.

Икки йил аввал О'Нил ОАВга 2011 йил майида АҚШ махсус кучларининг Покистонда ўтказилган операцияси вақтида шахсан ўзи бин Лодинни отиб ўлдирганини айтганди.