Boeing делегацияси Эронга ташриф буюради

Жаҳон 09 Апрель 2016 347

Эрон ҳукумати тарқатган маълумотларга кўра, Boeing Co. авиасозлик корпорацияси вакиллари яқин орада Теҳронга келади. Улар, катта эҳтимол билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишлари мумкин, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Қайд этилишича, учрашувда энг йирик маҳаллий авиаташувчи Iran Air ва бошқа авиакомпаниялар қатнашади.

Бундан аввал, Эрон фуқаро авиацияси раҳбари Али Обидзода, унинг мамлакати Boeing самолётларини харид қилишини билдирган эди. Аммо, америкаликларнинг ушбу ташрифи чоғида биронта шартнома имзоланиши рад этилмоқда.

Бунгача, Iran Air Airbus компанияси билан 25 млрд долларга 118 дона самолётни сотиб олиш бўйича битимга эришган эди.

Ғарб давлатларининг ушбу мамлакатга нисбатан санкцияларини бекор қилиши натижасида, Эронда хорижий ҳаво кемаларини харид қилиш имконияти пайдо бўлди.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар