Финляндияда "Олкилуото" АЭСида кам миқдорда радиоактив моддалар ташқарига чиқиб кетди. Оқибатда иккита реактордан бири бир ҳафтага тўхтатилди, деб хабар бермоқда Yle телекомпанияси.

Мамлакатнинг Ядровий ва радиацион хавфсизлик маркази вакилларининг айтишича, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигига ҳеч қандай хавф мавжуд эмас.

АЭСнинг электр ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Микко Косонен вазиятни нохуш, бироқ жиддий эмас, дея баҳолади.

"Бундай вазиятлар станция фаолияти давомида 40 га яқин марта юз берган", деб айтди Косонен.

Таъкидланишича, авариявий реактор 11 апрелгача тўхтатилди. Уни таъмирлаш ишлари бир ҳафтача давом этади.