Суриянинг Ҳалаб вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадор бўлган жангарилар чекинаётган пайтда қолдириб кетган минада бир гуруҳ болалар портлаб кетди, деб хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги. Улардан 6 нафари ҳалок бўлди, бир неча нафари жиддий жароҳатлар олди.

Маълум қилинишича, фугас Ҳалаб ва Ар-Раққа вилоятлари ўртасидаги чегарада жойлашган Дарб-Ҳассан қишлоғида портлаган.

Воқеа жойига етиб келган ҳукумат қўшинлари 6 боланинг қишлоқда жангарилар томонидан ўрнатилган портловчи қурилма портлашидан ҳалок бўлганини қайд қилишган.