Интернетдаги ножоиз сайтларни Хитой ҳудудида чеклаб қўйиш тизимини ишлаб чиққан Фан Биньсин интерактив намойиши чоғида, жанубий Кореянинг ХХРда тақиқланган сайтига кира олмай қолди. Шундан сўнг, у омма кўз ўнгида ўзи яратган тизимни айланиб ўтиш мақсадида VPN хизматидан фойдаланишга мажбур бўлган.

Биньсин чиқишини якунлагач, саволларни кутмасданоқ минбарни тезда тарк этган.