Машҳур британиялик телебошловчилар Жереми Кларксон, Ричард Хаммонд ва Жеймс Мэй 2015 йилда «Би-би-си»даги Top Gear кўрсатувидан кетишган эди ва бугунги кунларда Amazon Prime’да ўзларининг янги автомобиль шоуларини бошлашни режалаштиришмоқда. Аммо дўстларда ном топиш билан боғлиқ жиддий муаммо келиб чиқди.

Хаммонд бир неча вариантларни ўйлаб қўйди. Масалан, шоуни «Auto mate (s)» (сўзма-сўз – «автоматлар») деб номлашни таклиф этди, чунки бу сўз ўйини бўлиб, «авто» ва «mates - дўстлар» деган маънони англатади. Яна бир вариант «Tripod» («учоёқли қурилма») эди, чунки телебошловчилар учта бўлгани учун шу ном таклиф этилган. Аммо бу номни Мэй тўғри келмаслигини айтди.

Кларксоннинг ғоялари ҳам унинг дўстларининг кўнгилларига ёқмади. Мэй эса «Amazonдаги Кларксон, Хаммонд ва Мэйнинг автомобиль шоуси» деб номлашни таклиф этди. Кларксон эса бу жуда ҳам узун ном эканлигини айтди.

Охир-оқибат бошловчилар уларга ҳақиқатдан ҳам шоу номи бўйича ажойиб фикр келмагунча жим бўлишга қарор қилишди.
Қуйида бу жараён қандай содир бўлганлигини видеода томоша қилишингиз мумкин.