Маҳалладошларини қайта-қайта ўмарган деновлик ўғри 6 йилга қамалди

Жамият 09 Апрель 2016 493

1989 йилда Денов туманида туғилган Шерали Қосимовга нисбатан суднинг қарорига асосан маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, мазкур қарорга унга бир неча чекловлар, шу жумладан, кечқурун соат 22:00 дан эрталаб 6:00 га қадар яшаш жойидан чиқиб кетиш тақиқланган эди. Аммо у чекловларни менсимади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Тумандаги Янгиариқ маҳалласидаги хонадонлардан бирининг ёнида пайдо бўлиб, атрофга олазарак боққан кимса сездирмай ҳовлига кирди. Ҳовлида турган 115 минг сўмлик газ баллони ўғирлади. Кўп ўтмай уни нотаниш одамга 80 минг сўмга сотиб юборди.

Орадан бир ҳафта ўтиб, маҳалласидаги бир хонадонга ўғирликка тушди. У ердан 420 минг сўмлик 300 кг. ли макка донини ўғирлаб кетди.

Икки кундан сўнг ҳамма ухлаган маҳалда яна бир маҳалладошининг ҳовлисига кирган Шерали бу ердан ҳам қуруқ қайтмади. Уч қопдаги 210 минг сўмлик 150 кг. макка дони кўп ўтмай Шерали томонидан ўғирланиб олиб кетилди.

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди бир марта “оғзи куйса-да”, бунга парво қилмай, яна ўғирликка қўл урган Ш.Қосимовга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар