Пентагон Россиядан 18 дона РД-180 ракета двигатели сотиб олади

Жаҳон 09 Апрель 2016 407

АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Роберт Уоркнинг берган баёнотига кўра, Пентагон Россиядан Америка ҳарбий сунъий йўлдошларига ўрнатиладиган РД-180 русумли ракета моторларини харид қилиши лозим. Бу савдо яқин олти йил ичида амалга оширилиши керак, деб хабар қилмоқда Reuters.

АҚШ Конгресси эса, Қримнинг Россияга қўшилгани сабабли, РД-180 двигателларидан 2019 йилдан кейин фойдаланишни таъқиқлаган.

Сенатнинг қуролли кучлар масалалари бўйича қўмитаси раиси сенатор Жон Маккейн ўз навбатида, гарчи РД-180 Atlas V ракеталарини учиришда муҳимлигига қарамай, ундан фойдаланишни тўхтатиш лозимлигини таъкидламоқда.

Унинг айтишича, Украинадаги воқеалар сабабли АҚШ санкциялар рўйхатига киритилган икки нафар россиялик "Роскосмос" раҳбарларидан бўлган. Маълумки, ушбу ташкилот ҳам РД-180ни ишлаб чиқарилишига бевосита алоқаси бор.

Бундан аввал, Америка мудофаа вазирлиги Aerojet Rocketdyne ва United Launch Services компаниялари билан РД-180 ўрнини боса оладиган ракета двигателлари ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаган эди.

Кун янгиликлари
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 2710 Жамият
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 4251 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 42389 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 49273 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 85452 Жамият
Ассанж Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга уринган
11:51 16 Жаҳон
Абрамович «Челси» футболчисини Моуриньога бериб юборишга рози бўлди
11:41 480 Спорт
Қатар амири араб давлатлари бойкотни тугатишига умид билдирди
11:30 481 Жаҳон
“Яллама” чегара-божхона постида махсус-тактик ўқув машқ ўтказилди
Ўзбекистонда «Bars» савдо белгиси билан автомобиль шиналари ишлаб чиқарилади
Кўпроқ янгиликлар