2016 йилнинг 24-26 июнь кунлари Рим папаси Франциск Арманистонга сафар уюштиради, деб хабар қилади ТАСС агентлиги.

Арман апостол черкови эълон қилган хабарномага кўра, Рим папаси барча арманлар, Арманистон ҳукумати католикоси, Олий патриарх Гарегина IIнинг ушбу мамлакатга таклифини қабул қилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ташриф Рим-католик черкови раҳбарининг Арманистонга иккинчи маротаба келиши бўлади. Бундан аввал, Иоанн Павел II насронийликнинг Арманистонда давлат дини сифатида эълон қилинганининг 1700 йиллик тантаналарида иштирок этиш мақсадида 2001 йилда Ереванга келган эди.