Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд 11-15 апрель кунлари Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот хизмати хабар берган.

“Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг таклифига биноан Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд 11-15 апрель кунлари расмий ташриф билан Анқарага келади. Шундан сўнг қирол Истамбулга боради. У ерда 14-15 апрель кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 13-Саммити бўлиб ўтади”, — дейилади Эрдўғон матбуот хизмати расмий сайтида жойлаштирилган хабарда.