Сергей Лавров журналистларнинг эътиборсизлиги борасида ҳазил қилди

Жаҳон 09 Апрель 2016 357

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ташқи ва мудофаа сиёсати кенгаши ассамблеясининг очилишидаги нутқида эътиборсиз журналистлар борасида ҳазил қилди. Лавров ўз нутқини якунлагандан кейин, журналистларга зални тарк  этишни таклиф қилди.

“Энди мен ҳамкасбларимсиз ва ОАВдаги дўстларимизсиз гаплашишни истардим”, деб айтди Лавров кириш нутқи давомида.

Бироқ Лавровнинг бу гаплари мухбир ва операторлар томонидан эътиборсиз қолдирилди.

“Мана кўрдингизми, улар ҳаттоки буни эшитмадилар ҳам. Агар эшитганларида, аллақачон нарсаларини йиғиштираётган бўлардилар”, деб кулиб изоҳ берди ушбу ҳолатга Лавров.

Ҳар йили анъанавий равишда Россия ташқи ва мудофаа сиёсати кенгаши экспертлари, сиёсатшунослар ва халқаро журналистлар билан “галстуксиз” учрашув ўтказилади. Жорий йилдаги анжуманда муҳокама қилинадиган мавзулар орасида Россия ташқи сиёсатининг янги концепцияси ҳам бор.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар