Трамп Шон-шуҳрат аллеясидаги юлдузидан маҳрум бўлиши мумкин

Жаҳон 09 Апрель 2016 383

АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод миллиардер Дональд Трампнинг Ҳолливуд шон-шараф майдонидаги юлдузини олиб ташлаш бўйича сўров ўтказилмоқда. Уни аллақачон 16 мингга яқин киши имзолаган, деб хабар қилмоқда NBC News.

«Мерил Стрип, Билл Мюррей ва Одри Хепберн каби ҳурматли инсонлар қатори миллиардернинг ҳам бу майдонда ўз юлдузига эга бўлишини ҳақорат деб тушуниш мумкин. Бир пайтлар реалити-шоунинг юлдузи бўлган президентликка номзод, ўз ташвиқотларининг бошидаёқ, ирқий, жинсий ва ҳасадга оид чиқишлари билан ажралиб турди», — дейилади 15 минг 467 киши маъқуллаган петицияда.

Ҳолливуд савдо палатаси раҳбарияти эса, ҳар қандай ҳолатда ҳам юлдуз шон-шуҳрат аллеясидан олиб ташланмаса керак, деган фикрни билдиришган.

Дональд Трамп мазкур юлдузга 2007 йили эга бўлганди. Ўшандан бери, юлдуз миллиардер душманлари ва вандаллар томонидан бир неча бор таҳқирланган эди.

Кўпроқ янгиликлар