Америкалик миллиардер Дональд Трамп ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлигига номзодлик пойгасида бири республикачилар, иккинчиси демократлар орасида пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда 8 апрель куни Ipsos халқаро ижтимоий маркази Reuters агентлиги билан олиб борган умуммиллий сўров натижаларида маълум бўлган.

Трамп учун АҚШ фуқаролари орасида республикачиларни қўллаб-қувватловчи 42,9 фоиз фуқаро овоз беришга тайёр. Иккинчи ўринда эса миллиардер, Техас штатидан сенатор Тед Круз (32 фоиз), учинчи ўринда эса Огайо губернатори Жон Кейсик (20 фоиз) бормоқда.

Навбатдаги муҳим босқичлардан бири Нью-Йорк штатидаги бирламчи сайловда (праймериз) ғалаба қозонишдир. Сўнгги кунларда номзодлик пойгасидаги кўплаб қатнашчилар Нью-Йоркда фаол сиёсий ташвиқотлар олиб боришмоқда.