Хитойда қишлоқ жойлардаги онлайн-савдо ҳажми 2015 йил натижаларига кўра 353 млрд юанни (55 млрд доллар) ташкил қилди. Бу 2014 йилдагидан 14 фоиз кўпроқ бўлди. “Синьхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Хитойнинг тижорат вазири ёрдамчиси Ван Биннань маълум қилган.

“Хитойда қишлоққа мўлжалланган 3 мингдан кўпроқ тижорий веб-сайтлар мавжуд. Бироқ малакали мутахассисларнинг етишмаслиги, паст рақобатбардошлик, номукаммал бозор ва заиф инфратузилма соҳанинг ривожланишини қийинлаштирмоқда”, деб таъкидлаб ўтди Биннань.

Биннаннинг айтишича, Хитойнинг қишлоқ жойларидаги интернет-фойдаланувчилар сони айни вақтда 56,6 млн кишига етган.

“Синьхуа” маълумотларига кўра, 2015 йилда Хитойда чакана электрон савдо умумий ҳажми 33,3 фоизга ўсиб, 3,88 трлн юангача (604,5 млрд доллар) етган