Япония бош вазири: Шимолий Корея иғвогарлиги учун катта ҳақ тўлайди

Жаҳон 09 Апрель 2016 388

Япония бош вазири Синдзо Абэ Шимолий Корея томонидан ўтказилаётган қитъалараро баллистик ракета двигатели синовларига изоҳ бериб, Шимолий Корея иғвогарлиги учун катта ҳақ тўлашини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Шимолий Корея дунё ҳамжамиятига қулоқ солмаяпти ва ўзининг иғвогар ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бундай иғволар учун у албатта катта ҳақ тўлайди”, деб таъкидлаб ўтди Синдзо Абэ.

Абэ, шунингдек, Шимолий Корея томонидан зўравонлик билан ушлаб турилган япон фуқаролари муаммоси борасида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, бу масала ҳал қилинмасдан “ёруғ келажакни қуриш мумкин эмас ва Шимолий Корея буни аниқ англаши лозим”.

Аввалроқ Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракеталар учун янги турдаги двигателни муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар