Мадриднинг “Атлетико” клуби Испания Примерасининг 32-турида меҳмонда “Эспаньол” билан учрашди. Учрашув 1:3 ҳисоби билан “матрасчилар” фойдасига якунланди.

“Матрасчилар” Папа Диоп голига жавобан Фернандо Торрес, Антуан Гризманн ва Кокенинг голлари билан жавоб беришди.

“Атлетико” шу ғалаба эвазига мусобақа жадвалининг 2-ўрнига қайтди: “матрасчилар” 73 очко тўплашди ҳамда “Реал”дан 1 очко олдинга ўтиб олишди. “Эспаньол” эса 36 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Испания Примераси, 32- тур
Эспаньол – Атлетико М – 1:3
Голлар: Диоп, 29 (1:0); Торрес, 35 (1:1); Гризманн, 58 (1:2); Коке, 89 (1:3).