Афғонистонда 10 апрелда юз берган 6,8 магнитудали зилзилада икки нафар покистонлик ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Зилзила маркази Афғонистоннинг Ҳиндикуш вилоятидаги Ашкашам шаҳридан жанубга томон 50 км узоқликда қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 211 км чуқурликда бўлган. Афғонистонда қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Зилзила, шунингдек, Покистоннинг Хайбар-Пахтунхва ва Панжоб вилоятларида, Лахор, Исломобод, Пешовар, Сват, Читрал, Мардан, Кўхат, Кашмир шаҳарларида сезилди.
Зилзила, шунингдек, Ҳиндистоннинг шимолида, Ўзбекистонда ҳам сезилди. Зилзила 3 дақиқача давом этган.