Аллегри: «Ўйлайманки, «Милан» тез орада яна кучли учликка кириш учун кураша бошлайди»

Спорт 10 Апрель 2016 362

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 32-турида «Милан» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футболчиларим мақтовга лойиқ ўйин кўрсатишди, биз олдинга бир қадам қўйдик. Керакли вақтда тўпни назорат қила олдик ва таваккал қилмадик. Иккинчи бўлимда жамоам жуда яхши ҳаракат қилди.

Алоҳида вазиятларда биз янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Ўйин осон бўлмади, «Сан-Сиро»даги ўйинлар доимо қийин кечган.

Жамоани қайта қуриш жуда қийин иш, аммо ўйлайманки, «Милан» тез орада яна кучли учлик учун кураша бошлайди.

Мен «Милан»да ажойиб мавсумлар (3,5 йил) ўтказганман, Галлиани билан ҳар доим яхши муносабатда бўлганман», дейди Аллегри.

Ўзаро учрашувдаги навбатдаги ғалабадан кейин, «Ювентус» Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини 22 ўйинга етказди.

Айни вақтда туринликлар 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда ва энг яқин таъқибчилари бўлмиш «Наполи»ни (неаполликлар захирасида 1 ўйин бор) 9 очколик фарқ билан ортда қолдирмоқда.

«Милан» эса 49 очко билан турнир жадвалининг олтинчи ўрнида бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар