Брюссель полицияси Бельгия пойтахтида куни-кеча қўлга олинган, Брюссель аэропортида терактдан аввал аэропортдаги кузатув камералари томонидан икки ака-ука террорчи-худкуш Иброҳим ва Холид ал-Баҳравий ёнида кетаётгани қайд қилинган "шляпали одам" – Муҳаммад Арбинийга тегишли, ичида портловчи модда бўлиши мумкин бўлган рюкзакни қидирмоқда.

Брюсселдаги терактларни тергов қилаётган терговчилар хавфли рюкзак ҳали ҳам шаҳарнинг қаеридадир қолмоқда, деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда Standaard нашри хабар бермоқда.

9 апрелда Бельгия махсус хизматлари Париж ва Брюсселдаги терактларга алоқадорликда гумон қилинаётган 5 кишини қўлга олди. Улар орасида Усама Карам ва Муҳаммад Абриний ҳам бўлган.

22 мартда Брюссель аэропорти ва шаҳардаги "Маэльбек" метро станциясида портлашлар содир этилган. Терактлар оқибатида 28 киши (террорчилар билан бирга 31 киши) ҳалок бўлган, 340 га яқин одам жароҳат олган.