Дубайдаги Пальм-дейра сунъий оролида учта меҳмонхона ва савдо маркази очилади

Жаҳон 10 Апрель 2016 679

2017 йилда Дубайдаги Пальм-дейра сунъий оролида умумий сиғими 1,8 минг кишилик, учта меҳмонхона ва икки километр масофага узанган бозор очилади. Бу ҳақида Дубай ҳукуматининг тижорий маркетинг ва туризм бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

“Янги инфратузилма умумий майдони 17 миллион квадрат метр бўлган тўртта сунъий орол ҳудудида қурилади. Тасдиқланган лойиҳалар ичида учта меҳмонхона ва катта бозор мавжуд. Қирғоқ бўйидаги 750 хонали меҳмонхона – бу RIU Hotels and Resorts испанлар компаниясининг дубайлик Nakheel дастурчилари билан биргаликдаги йирик лойиҳаси ҳисобланади. Шунингдек, бу ерда Minor Hotels and Resorts номли Таиланд компанияси билан ҳамкорликда 550 хонали ўз аквапаркига эга Centara ҳамда 500 хонали Avani отели қад ростлайди”, - дейилади Дубай ҳукуматининг тижорий маркетинг ва туризм бошқармасида.

Лойиҳа доирасида шунингдек, майдони 15,3 кв.км. бўлган савдо маркази ҳам барпо этилади. Тунги бозор 5,3 мингга яқин дўкон, шунингдек, 100та кафе ва ресторанларни ўз ичига олади.

“Мазкур лойиҳа муносабати билан Пальм-Дейра туризм, чакана савдо ва ўйин-кулги учун дунёдаги энг гўзал масканлардан бирига айланади”, - деб қайд этилади матбуот хизматида.

Лойиҳа ишга туширилгач, Дубайнинг қирғоқ бўйи ҳудуди 40 километрга кенгаяди. Шунингдек, пляж ҳудуди ҳам 21 километрга узунроқ бўлади.

Кўпроқ янгиликлар