Эрон Ҳиндистон билан нефть келишувларини амалга оширишда евро билан ҳисоб-китоб қилишга ўтмоқда

Иқтисодиёт 10 Апрель 2016 587

Эрон Ҳиндистонга нефть етказиб беришда рупийлардан воз кечиб, еврода ҳисоб-китоб қилишга ўтмоқда. Бу ҳақда Эрон нефть вазири Бижон Номдор Занганеҳ Теҳронда бўлиб ўтаётган Эрон-Ҳиндистон бизнес-анжумани кулуарларида айтиб ўтди.

"Эрон Ҳиндистонга нефть хом ашёсини рупийларда сотишни тўхтатди ва бундан буёғига фақатгина еврода сотади", деб Занганеҳнинг сўзларини келтириб ўтди SHANA агентлиги.

Аввалроқ Теҳрон ва Нью-Деҳли Эрон нефтини етказиб бериш бўйича янги шартномалар имзолагани маълум бўлганди. Айни вақтгача Эрон Ҳиндистонга кунига 350 минг тонна нефть экспорт қилиб келган. Ҳиндистон билан музокаралар натижаларига кўра Занганеҳ Теҳрон санкцияларнинг бекор қилиниши шароитида Ҳиндистонга экспорт қилинадиган нефть ҳажми ошишига умид билдираётганини таъкидлаб ўтди.

Занганеҳ Эрон Доҳада 17 апрелда ОПЕК давлатлари ва Россиянинг нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш масаласи бўйича йиғилишида иштирок этишини билиш мақсадида берилган саволга жавоб беришдан бош тортди ва учрашувгача ҳали вақт борлигини айтди.

Эрон нефть ҳажми ва экспортини музлатишга норози бўлмоқда ва буни Эроннинг санкциялар вақтида нефть бозорида йўқотган мавқеини қайтариш истаги билан тушунтирмоқда. Эрон парламентида жорий эрон йилига қабул қилинган бюджетда энергия ташувчиларнинг экспорти даражаси кунига 2,25 млн баррель даражасида ўрнатилди. 20 мартдан бошлаб Теҳрон ҳар кунги нефть экспорти ҳажмини 2 млн баррелгача оширди.

Кўпроқ янгиликлар