Facebook ижтимоий тармоғи об-ҳавони кўрсатиш функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақида Mashable нашри хабар берди.

Ҳозирча янги функцияни айрим фойдаланувчилар ишлатиб кўришлари мумкин. Тахмин қилинишича, ижтимоий тармоқ об-ҳаво ҳақида эрталабки пайт маълумот беради. Бундан ташқари, бир неча кун олдинга об-ҳаво ҳақида маълумот олишга ёрдам берувчи «кўпроқ маълумот олиш» қўшимча функцияси ҳам фойдаланувчиларга тақдим этилган.

Таъкидланишича, об-ҳаво маълумоти функцияси икки ой давомида синов режимида ишлайди.