Германия ТИВ раҳбари минган самолёт носозлик туфайли Хитойдан Японияга уча олмади

Жаҳон 10 Апрель 2016 364

Германия ҳукуматига тегишли Airbus A340 русумли "Конрад Аненауэр" номли самолёти мамлакат ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайернинг сафари вақтида Хитойнинг Чанша шаҳрида Япониянинг Ҳиросима шаҳрига учиб кета олмади.

DPA агентлигининг самолёт учувчисига асосланиб берган хабарига кўра, лайнерда ёқилғи насосида носозлик рўй берган. Чанша шаҳрида эса бу муаммони бартараф этиш учун керак бўлган эҳтиёт қисм топилмаган.

Шундан сўнг, вазир бошчилигидаги делегация меҳмонхонага қайтишга мажбур бўлган ва Штайнмайер Ҳиросимадаги "катта еттилик" вакиллари ўртасидаги учрашувга улгурмаган.

"Еттилик" мамлакатлари ташқи сиёсий муассасалари раҳбарлари, Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайердан ташқари, 10 апрель, якшанба куни Хиросимада учрашди.

Томонлар терроризмга қарши кураш, кемалар қатнови хавфсизлиги ва ядровий қуролсизланиш масалаларини муҳокама қилади. Бундан ташқари, "еттилик" ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқ ва Украинадаги вазиятга эътибор қаратади.

Қайд этиш керакки, ҳукумат самолёти билан бундан аввал ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилганди. 2015 йилнинг 9 ноябрида Airbus A340 русумли "Конрад Аненауэр" номли самолёти Берлиндан Италияга борт компьютеридаги нозозлик туфайли уча олмаганди. Ўшанда ҳам самолётда Штайнмайер бўлган.

Ундан олдинроқ, 2015 йилнинг 5 октябрида эса ГФР канцлери Ангела Меркель ва мулозимлари шу самолётдаги носозлик туфайли Нью-Деҳлига Германия Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли "Курт Шумахер" номли Airbus A310 русумидаги ҳарбий-транспорт самолётида учишига тўғри келганди.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар