Ҳиндистон ғарбидаги бутхонада чиққан ёнғин қурбонлари сони 83 нафарга етди

Жаҳон 10 Апрель 2016 377

Ҳиндистоннинг жануби-ғарбида жойлашган Керала штатида жойлашган ибодатхонада чиққан ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар сони 83 нафарга етган. Шунингдек, NDTV телеканалида хабар қилинишича, 350 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага келтирилган.

Бундан олдинроқ, ёнғин туфайли қурбон бўлганлар сони 77 киши экани айтилганди.

Мамлакат бош вазири Нарендра Моди шахсан воқеа жойига йўл олган. Ёнғин ҳудудига мамлакат соғлиқни сақлаш ишлари вазири ҳам ташриф буюрган.

"Колламдаги ибодатхонада рўй берган фожиа қалбимизга келтирган жароҳатларни ва қайғуни сўз билан ифодалаш имконсиз. Мен қурбонларнинг яқинлари билан ҳамдардман, қурбонлар руҳи учун ибодат қиламан", дея ёзади бош вазир ўз твиттерида.

10 апрелга ўтар кечаси Коллам шаҳридаги ибодатхонада чиққан ёнғинга диний тантаналар вақтида ишлатилган мушакларнинг портлаши сабаб бўлган. Айни вақтда Ҳиндистонда 14 апрелда бошланувчи қуёш Янги йилига бағишланган тантаналар ўтмоқда.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15291 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84996 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22234 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39212 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107298 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 92 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 237 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1947 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 942 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар