Канаданинг Британия Колумбияси вилоятида яшовчи киши Lotto Max лотереясини ўйнаб, 50 млн Канада доллари (38,4 млн доллар) миқдоридаги ютуққа эга бўлган. Бу ҳақда мамлакат бўйлаб ўнга яқин турли лотерея ўйинлари ўтказиш билан шуғулланадиган Atlantic Lottery ассоциациси вакили маълум қилган.

Айни вақтда ютуқ чиққан чипта Келоун шаҳридаги дўконлардан бирида сотиб олингани маълум. "Ютуқ рақами - 9, 12, 13, 14, 28, 39 и 41", - дея аниқлик киритишган ташкилотчилар. Бундан ташқари, шу кунги ўйинларда яна бир омадли киши 1 млн Канада доллари (770 минг АҚШ доллари) миқдоридаги ютуққа эга бўлган.

2015 йилнинг октябрида "49тадан 6таси" лотереясида Канада тарихидаги энг катта жекпот ўйналганди: 64 млн Канада доллари (49,5 млн АҚШ доллари).

2015 йилнинг декабри охирида эса Lotto Max лотереясида 60 млн Канада доллари (46,2 млн АҚШ доллари) миқдоридаги жекпот эгаси аниқланганди.