Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатида кетма-кет 6 та мавсумда 30 тадан гол урган биринчи ўйинчи бўлди. Португалиялик футболчи чемпионатнинг 32-турида “Эйбар” билан учрашувда рақиб дарвозасига 3-голни киритди. Учрашув мадридликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа Роналду жорий чемпионатдаги 30-голини киритди ҳамда тўпурарлар борасида етакчилик қилмоқда. 2-ўринни “Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес 26 та гол билан эгалламоқда.