Нью-Йоркда Леди Гага чалган энг биринчи пианино аукционга қўйилди, деб хабар беради The Wrap нашри твиттерда.

Қайд этилишича, америкалик хонанда бу пианинодан беш ёшида фойдаланган. У Гаганинг бувиси ва бобоси томонидан 1996 йилда 780 долларга сотиб олинган.

Julien's Auctions кимошди савдо уйи мазкур мусиқа асбобини 200-250 минг долларга баҳолади, кимошди савдоси эса 2016 йилнинг 21 майида Нью-Йоркда ўтказилади.

Сотувдан тушган барча маблағлар 2012 йилда хонанда ташкил этган Born This Way Foundation хайрия жамғармаси ҳисобига туширилади.