«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «Реал Сосьедад»га қарши Испания чемпионатининг 32 тури доирасида ўтказилган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин ўзининг голсиз сериясини 4та ўйинга етказди.

Примера тарихидаги энг яхши тўпурар 362 дақиқадан буён ўйинларда гол ура олмаяпти. Унинг бундай голсиз серияси охирги марта 2011 йилда қайд этилганди. Ўшанда аргентиналик футболчи 416 дақиқа давомида рақиблар дарвозасини ишғол эта олмаганди. Унинг голсиз серияси ўша мавсумда ЕЧЛ финалида тўхтаган, у «Манчестер Юнайтед»га қарши 3:1 ҳисобида якунланган ўйиндаги голларнинг учинчисига муаллифлик қилганди.

Жорий мавсумда Месси турли турнирлар доирасидаги 41 учрашувда 37та гол урган.

Унинг фаолиятида урилган голлари сони 499та бўлиб турибди.