АҚШ президенти Барак Обама АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон ушбу лавозимда ишлаганда АҚШ миллий хавфсизлигини ҳеч қачон хавф остига қўймаганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Обама телеинтервьюда Клинтон электрон почтасидан фойдаланишда эътиборсизлик қилганини тан олганини айтди.

Обаманинг айтишича, Клинтон давлат котиби сифатида ўз ватани учун 4 йил мобайнида садоқат билан хизмат қилган ва "таҳсинга сазовор иш қилган".

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Клинтоннинг ўз шахсий почтасидан хизмат мақсадларида фойдалангани билан боғлиқ можаро сабабли унга нисбатан олиб борилган ички терговни тўхтатгани маълум бўлганди.