Перуда президентлик сайловлари бошланди

Жаҳон 10 Апрель 2016 336

10 апрелда Перуда президент ва парламент депутатлари сайловлари бошланди.

Перу президенти лавозимига 10 номзод даъвогарлик қилмоқда. Улардан асосий номзод 3 киши бўлиб, улар: коррупция ва жиноятлар учун турмада жазо ўтаётган собиқ президент Альберто Фухиморининг қизи Кейко Фухимори (ўнг позиция), собиқ бош вазир Педро Кучински ("Перуликлар ўзгаришлар учун" коалицияси) ва "Кенг фронт" сўл коалицияси вакили Вероника Мендос.

Шунингдек, номзодлар орасида мамлакатнинг икки собиқ президенти – Алан Гарсия ва Алехандро Толедо ҳам бор. Эътиборлиси, сайловларда давлат маблағларини харжлагани учун дастлабки ҳибсда бўлган Грегорио Сантос ҳам иштирок этмоқда. Ҳозирча у бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Мамлакатнинг сайлов қонунчилигига кўра, сайловларнинг 1-босқичида 50 фоиз ва яна бир овоз тўплаган номзод ғалаба қозонади. Бироқ экспертларнинг фикрича, бу сайловларда 2-босқич ўтказилиши эҳтимоли катта. 2-босқичга 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган 2 номзод чиқади. Бу ҳолда 2-босқич 5 июнда ўтказилади.

Жамоатчилик фикри сўровномасининг кўрсатишича, 2-босқичда кураш Кейко Фухимори ва Педро Кучински орасида бўлишининг эҳтимоли катта.

Перуликлар президентдан ташқари, яна икки вице-президентни, конгресснинг 130 аъзосини ва Анд парламентининг 5 депутатини сайлайдилар. Перуда сайловларда 18 ёшдан 70 ёшгача барча фуқаролар иштирок этиши шарт, сайловчиларнинг умумий сони 22,9 млн кишини ташкил қилади.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 / 25.07.2017 8729 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 23952 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 98178 Жамият
Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди
00:44 468 Жаҳон
Ливиядаги ихтилоф томонлари сайловлар ўтказишга келишиб олдилар
00:24 346 Жаҳон
Ҳиндистоннинг янги президенти расман ўз лавозимига киришди
00:19 1819 Жаҳон
Австралияда қотил 7 йил қўриқхонада яшириниб юрган
00:13 2832 Жамият
Сирдарёда вилоят ҳокими «гул ўғриси»га тувакда гул совға қилгани ҳақида
00:09 3543 Жамият
Илк сузувчи шамол электростанцияси яратилди (фото)
Трамп Украинани Америкадаги сайловларга аралашишда айблади, Киев жавоб қайтарди
23:20 / 25.07.2017 4931 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар