Варшавада минглаб инсонлар абортнинг бутунлай ман этилишига қарши акцияда иштирок этишди, деб хабар беради «Польша радиоси».

Хабар берилишича, Варшавадаги акция сейм (парламент) биноси ёнида рўй берган. Митинг феминистлар коалициясининг 60 дан зиёд ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда. Бу акция давомида ташаббускорлар гуруҳи томонидан абортнинг эркинлаштирилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси учун имзолар йиғилади.

41993 йилда қабул қилинган қонунга биноан Польшада учта ҳолатдан ташқари ҳолатларда аборт қилиш ман этилган: аборт онанинг соғлигига зиён етиши мумкинлиги, зўрлаш натижасида хомиладор бўлиб қолиш ва ҳомиланинг оғир касаллиги каби вазиятларда амалга оширилиши мумкин. Хабар берилишича, хомиладорликни тўхтатишнинг бутунлай ман этилиши ва юқоридаги ҳолатларнинг йўқ қилиниши норозиликка асосий сабаб бўлмоқда.