Франциянинг «ПСЖ» клуби дарвозабони Кевин Трапп Франция 1 дивизионининг «Генгам»га қарши учрашувида (2:0) жароҳат олди.

25 ёшли германиялик дарвозабони учрашувнинг 13-дақиқасида тиззасидан жароҳат олган, аммо у биринчи бўлимнинг охирига қадар майдонда жароҳати билан ўйнай олган. Аммо танаффусдан кейин унинг ўрнига Сальваторе Сиригу майдонга туширилган.

Жароҳатнинг айнан қайси тури ва тикланиш учун кетадиган муддат борасида кейинроқ хабар берилади. Шунга қарамай Траппнинг Чемпионлар лигасининг 1/4 финал «Манчестер Сити»га қарши 12 апрель куни бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этиши катта сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Сити»га қарши учрашувни жароҳати сабаб Верратти ва Пасторе, шунингдек сариқ карточкаларнинг кўпайиб кетгани сабаб Давид Луиз ва Блез Матюиди ўтказиб юбориши хабар қилинганди.