«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери «Сандерленд»га қарши ўйиндан (2:0) кейин интервью берди.

«Биз бу ўйин осон кечмаслигини яхши билардик. Ахир «Сандерленд» лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Мен яна 3 очко олганимиздан хурсандман. «Лестер» мустаҳкам ҳимояга асосланган ўзига хос ўйинини намойиш этди. Албатта, рақиб ўйин давомидаги ҳаракатлари орқали дурангга лойиқ эди. Лекин бизда ҳам ўйинни тезроқ ҳал қилиш учун 3 ёки 4та вазият бўлганди.

Вардининг гол уриши муҳим эди. Ўтган ўйинларда Жейми шерикларини тўп билан таъминлаб бераётганди, аммо у бизнинг тўпураримиз, у мавсум голеадори бўлиши керак. Шунинг учун Варди яна гол уриши керак эди ва бундан кейинги ўйинларда ҳам гол уришда давом этиши керак. Мен унинг шахсий натижаси яхшиланганидан хурсандман.

Мухлислар орзу қилишда давом этиши мумкин, аммо футболчилар хаёлларга берилмасдан, диққатни бир жойга жамлаган ҳолда ишлашда давом этиши керак. Ҳозир «Лестер»ни ўта қийин кечиши аниқ бўлган уйдаги 2та ўйин кутиб турибди («Вест Ҳэм» ва «Суонси» - таҳририят). Кун тартибидаги мақсадимиз – Чемпионлар лигаси йўлланмасини таъминлаш. Ҳали «Лестер» ҳеч қандай муваффақиятни нақ қилгани йўқ.

Биз хотиржамлик кўрсатишда давом этишимиз, кучли ва ўзимизга ишонган ҳолда йўлимизни давом эттиришимиз керак. Мен ўз ичимдаги ҳиссиётларим учун ишламоқдаман, бу ҳиссиётларни сизга тушунтириб беришим қийин.

Бугун жамоам бир қатор хатоларга йўл қўйди, барча эътиборни шундай хатоларни такрорламасликка қаратишимиз керак», – дейди италиялик мураббий.

«Лестер» сафарда «Сандерленд»ни енгиш орқали ўз тарихида илк марта кетма-кет 5 ўйинда ғалаба қилди.

Эндиликда жамоа ҳисобидаги очколар сони 72та ва "тулкилар" энг яқин таъқибчиси «Тоттенҳэм»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда. «Лестер» кейинги 5та ўйинда дастлабки 3тасида ғалаба қозонса, кейинги турларда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар мавсум чемпионига айланади.

«Лестер»нинг жасорати: Раньери хотирасида мавсумнинг биринчи кунларидан бугунгача

Клаудио Раньери «Лестер»нинг мавсум якунидаги мақсадини айтди