«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ чорак финалида «Вольфсбург»га қарши кечадиган жавоб учрашуви ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Биринчи учрашувда унинг жамоаси 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтганди.

«Сешанба куни мухлисларни катта футбол оқшоми кутади. Бу ўйин сеҳрли кечади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида бизнинг жамоамизнинг барча футболчилари биринчи дақиқаданоқ ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишга киришишади. Биз керакли ҳисобда ғалаба қиламиз ва Европа чемпионлар лигасини тарк этишдан қутилиб қоламиз. Олға, Мадрид!

«Вольфсбург»ни қандай қилиб мағлуб этамизми? Бизни 80 минг мухлис олға бошлаб турганда бутун жамоа яхши ўйин кўрсатади. Мен ҳар бир мухлиснинг олқишини эшитиб туришни истайман, бу олдиндаги учрашув олдидан биз учун катта плюс бўларди», — дейди Роналду Real Madrid TV телеканалига берган интервьюсида.

«Реала» ва «Вольфсбург» жамоалари ўртасидаги баҳс 12 апрель куни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилади.