10 апрелда Кембриж герцог ва герцогиняси шаҳзода Уильям ва малика Кейт Ҳиндистонга қироллик сафарларини бошладилар. Сафар бир ҳафта давом этади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Уильям ва Кейт 2008 йилда террорчиларнинг ҳужуми оқибатида 31 киши ҳалок бўлган Taj Palace Hotel меҳмонхонасида тўхташди. Улар теракт қурбонлари хотирасига меҳмонхонада барпо этилган ёдгорликка гулчамбар қўйдилар. Шаҳзода ва малика ташриф буюрувчилар китобида "Бемаъно шафқатсизликдан ҳаётини йўқотган ёки жароҳат олганлар хотирасига" деган ёзув қолдиришди.

Жуфтлик ночорларга ёрдам берувчи ноҳукумат ташкилотлари вакиллари билан учрашдилар. Шунингдек, улар харобаларда яшовчи болалар билан бирга автобусда Мумбайни айланиб чиқишди.

Шу куннинг ўзида жуфтлик маҳаллий крикет академиясига ташриф буюриб, бир раунд крикет ўйнади. Кечки пайт улар Болливуд юлдузлари, спортчилар ва бизнес вакиллари бўлган хайрия балида иштирок этдилар.