Швецияда номаълум шахслар араб мактабига ўт қўйишди

Жаҳон 10 Апрель 2016 406

Швециянинг Мальмё шаҳрида номаълум шахслар Аль-Салома араб мактабига ўт қўйишди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

"Араб мактаби биносида кучли ёнғин чиқди. Бино тўлиқ аланга ичида қолган", деб айтди қутқарув хизмати зобити Пол Бьюрехаг.

Таъкидланишича, воқеа жойига етиб келган полициячилар воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган шубҳали автомобилни пайқашган. Полиция ходимлари автомобилни ушлашмоқчи бўлишган, бироқ номаълум шахслар яширинишга муваффақ бўлган.

Мактабнинг воқеа жойида бўлган 20 нафарга яқин ходими бу ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган. Улардан ҳеч бири жабрланмаган.

Полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда ва қочиб кетган қонунбузарларни қидирмоқда.

Кўпроқ янгиликлар