Англия чемпионатининг 33 турининг марказий учрашуви «Тоттенҳэм» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви белгиланганидек Тошкент вақти билан соат 20:00да эмас, 20:30да бошланади. Бунга меҳмонлар жамоаси автобуси Лондон шаҳрида юзага келган тирбандлик орасида қолгани сабаб бўлган. Бу ҳақда лондонликлар жамоаси твиттерида маълум қилинган.

Ушбу ўйинда майдонга тушадиган футболчилар таркиби маълум бўлган:

«Тоттенҳэм»: Льорис, Уолкер, Алдервейрельд, Вертонген, Роуз, Дайер, Дембеле, Ламела, Эриксен, Алли, Кейн.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Фосу-Менса, Смоллинг, Блинд, Рохо, Шнайдерлин, Кэррик, Мата, Лингард, Марсиял, Рэшфорд.