«Тоттенҳэм» «Манчестер Юнайтед»ни 5 дақиқада урилган 3та гол эвазига мағлуб этди

Спорт 10 Апрель 2016 393

АПЛнинг 33 туридан ўрин олган охирги учрашув якунланди. Ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилган «Тоттенҳэм» жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионлик пойгасидаги иштирокини давом эттирди.

Ўйиннинг 70, 74 ва 76 дақиқаларида Алли, Алдервейрелд ва Ламела томонидан урилган голлар 5 дақиқаю 46 сонияда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Эндиликда, «Тоттенҳэм» очколари сонини 65тага етказиб, пешқадам «Лестер»ни таъқиб этади. «МЮ» эса 53 очко билан бешинчи ўринда қолди.

Тоттенҳэм – Манчестер Юнайтед 3:0
Голлар: 1:0 – 70 Алли, 2:0 – 74 Алдервейрелд, 3:0 – 76 Ламела.
Тоттенҳэм – Льорис, Вертонген, Алдервейрелд, Роуз, Дайер, Алли (Мэйсон, 90), Дембеле, Эриксен, Ламела (Шадли, 87), Уокер, Кейн (Сон Хын Мин, 89).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Фосу-Менса (Дармиан, 68), Смоллинг, Рохо, Блинд, Мата (Депай, 76), Кэррик, Лингард, Шнайдерлин, Марсьяль, Рэшфорд (Янг, 46).
Огоҳлантиришлар: Роуз (72), Дармиан (73), Уокер (83), Депай (83), Янг (84), Алли (90).

Кўпроқ янгиликлар