Украина бош вазирлигидан истеъфо берган Арсений Яценюк мамлакатда янги ҳукумат шакллантирилмаса, дестабилизациядан қочиб қутилиб бўлмаслигини маълум қилди. Яценюкнинг мурожаати "112 Украина" телеканали орқали трансляция қилинган.

"Лекин уруш вақтида ижро этувчи ҳукуматни дестабилизация қилиш имконсиз", дейди у.

Бироз олдинроқ, Яценюк бош вазирликдан истеъфо берганди.

Унинг истеъфоси 12 апрель куни Олий рада томонидан кўриб чиқилади.