Японияда N High School номли виртуал ўрта мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мактаб ўқувчилари Токиода туриб, виртуал реаллик кўзойнаги воситасида бу вақтда Окинавада (Токиодан 900 миль узоқликда) бўлган директорнинг чиқишини томоша қилди. Улар мактабнинг барча нуқталарини 360 даражада кўздан кечириш имконига эга бўлишган.

Шу йилнинг март ойида N High School - IT ва медиатехнологияларни ўрганиш учун мўлжалланган виртуал мактаб ишга туширилган бўлиб, у тўлиқ аккредитациядан ўтган.