2015 йилда энг кўп даромад кўрган футболчилар ва мураббийларнинг янги рейтинги эълон қилинди

Спорт 11 Апрель 2016 719

«Барселона» жамоаси футболчиси Лионель Месси 2015 йилда 74 млн евро ишлаб топган ва у бу борадаги етакчилигини давом эттирган.

France Football нашри хабарига кўра, ўтган йилда аргентиналик футболчи ишлаб топган даромад миқдори 2014 йилдагига нисбатан 9 млн еврога кўпроқ бўлган.

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бу борадаги рейтингда Мессидан кейин иккинчи бўлиб жойлашган— € 67,4 млн евро (Унинг натижаси 1 йил олдингига қараганда 13,4 млн еврога ортган).

Учинчи ўринда ўтган йилдаги каби «Барселона»нинг яна бир аъзоси Неймар жойлашган — 43,5 млн евро (+ 7 млн евро).

2015 йилнинг 17 декабрида «Челси» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо эса ўтган йилда 24 млн евро ишлаб топиш орқали энг кўп даромад кўрган мураббийлар рўйхатини бошқарган. Бу борадаги кучли учликда Хосеп Гвардиола («Бавария») ва Фабио Капелло (2015 йилнинг 14 июлигача Россия терма жамоаси бош мураббийи) номлари қайд этилган.

Футболчилар ва мураббийларнинг даромадларини ҳисоблашда солиқ ва ижтимоий тўловлар ундирилишидан олдинги маоши, бонус ва реклама шартномаларидан тушган пуллар инобатга олинган.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар