Афғонистон пойтахтида кучли портлаш содир этилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 11 Апрель 2016 474

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш содир этилиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган ва 6 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Ҳама Пресс хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, шаҳарнинг Бағрами туманидаги ҳукумат биноси олдида автомобил портлаши туфайли теракт амалга оширилган.

Ҳозирча бу теракт учун ҳеч қайси гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Кўпроқ янгиликлар