Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилояти ҳудудида портлаш юз бериши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган ва 27 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Пажвак агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотига кўра, теракт душанба куни Жалолобод шаҳрида амалга оширилган.

"Жалолободдаги портлаш туфайли ўн икки киши ҳалок бўлган ва 27 киши жароҳатланди", дейилади агентликнинг твиттерида.

Ҳодиса тафсилотлари аниқ айтилмаган.

Бугун, 11 апрель куни Афғонистонда пойтахти Кобул шаҳрининг Бағрами маъмурий даҳасида ташкилот автобуси портлатилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва улар мамлакат таълим вазирлиги ходимлари эканлиги маълум қилинганди.