Америкалик аёл 102 ёшида диплом олди

Жаҳон 11 Апрель 2016 435

Америкалик Сесилия Мишель Боармен 102 ёшида диплом олди. Бу ҳақда Metro нашри хабар берди.

1957 йилда Боармен Кентукки штатидаги Брешия университетига қабул қилинди, аммо ўқитувчи бўлиб ишлаш учун ўқув масканини ташлашга мажбур бўлган. Энди унга фахрий унвон топширилган.

Боарменнинг сўзларига кўра, у орадан шунча вақт ўтиб дипломни қўлга киритаётганидан жуда ҳам хурсанд. 102 ёшли америкалик аёл – айни дамда ҳаёт инсонлар ичида ўқув масканининг энг ёши улуғ битирувчисига айланди.

Кўпроқ янгиликлар