Анри: Гвардиола жамоадаги барчадан, ҳатто қаҳва тайёрловчидан ҳам жамоа фойдаси учун нимадир кутади

Спорт 11 Апрель 2016 466

«Арсенал» ва «Барселона» жамоаларининг собиқ ҳужумчиси ҳисобланувчи франциялик собиқ футболчи Тьерри Анри «Манчестер Сити»нинг бўлғуси мураббийи Хосеп Гвардиоланинг иш услуби ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Ушбу мутахассис билан «Барселона»да бирга ишлаган Анри унинг ҳаддан ташқари талабчанлигига урғу қаратган.

«Гвардиола ўз футболчиларига нисбатан ўта талабчан бўлади. У жамоанинг ҳар бир вакилидан нимадир кутади, у ҳатто кофе тайёрловчи ходим ҳам жамоа учун нимадир беришига ишонади. Унинг ишида барчаси мукаммал. Лекин унинг бўлажак шогирдлари ундан ҳайиқмасликлари керак. Агар футболчи унинг услубига мос тушмайдиган бўлса, Гвардиола уни ўз услубига мослаштиради», — дейди Анри Saturday Night Football кўрсатуви эфирида.

Кўпроқ янгиликлар