Хиросимада атом бомбардимонлари қурбонлари хотирасига барпо этилган ёдгорлик мажмуаси ва Тинчлик музейига 11 апрелда биринчи марта ташриф буюриши кутилаётган АҚШ Давлат котиби Жон Керри АҚШ томонидан 1945 йилда Япониянинг Нагасаки ва Хиросима шаҳарларининг атом бомбалари билан бомбардимон қилингани учун кечирим сўрамоқчи эмас, деб хабар бермоқда бир манбага иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги.

Хиросимада "катта етттилик" (G7) ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этаётган АҚШ делегациясидаги амалдорлардан бирининг айтишича, Керри ёдгорликка гуллар қўйиб, бундай имкониятдан АҚШ президентининг оммавий қирғин қуролларини тарқатишнинг олдини олиш зарурлиги ҳақидаги қарашларини илгари суриш учун фойдаланмоқчи.

Аввалроқ Барак Обама май ойида Хиросимага келиши мумкинлиги маълум қилинганди.