"Боко Харам" 2014 йилда ўғирлаб кетган қизларни озод қилиш учун 35 млн фунт стерлинг талаб қилди

Жаҳон 11 Апрель 2016 496

Нигерияда ҳаракат қилувчи "Боко Харам" террорчилик гуруҳи (2015 йилдан "ИШИДнинг Ғарбий Африка вилояти" деган ном олган) роппа-роса икки йил аввал – 2014 йил 14 апрелда Нигериянинг шимолидаги Чибок шаҳридаги мактаб-интернатдан ўғирлаб кетган қизларни қайтариш учун 35 млн фунт стерлинг талаб қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг аноним манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, террорчилик гуруҳи етакчилари қизларни озод қилиш бўйича музокаралар ўтказиш таклифи билан Нигерия ҳукумати билан алоқага чиққан. Террорчилар қизларни озод қилиш учун 10 млрд нигерия найри (35 млн фунт стерлинг) талаб қилмоқда.

Бу орада қизларнинг баъзилари қочишга муваффақ бўлган. Бироқ қолган 219 нафар қизнинг тақдири ва жойлашган ўрни ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда. Қизлар ўғирлангандан бир ойдан кейин террорчилар етакчиси Абубакр Шакайи асираларни Нигерия турмаларидаги бир неча сафдошларига алмашишга тайёрлигини айтган. Бу айирбошлаш Қизил хоч ташкилоти воситачилигида амалга оширилиши керак бўлган, бироқ Нигерия ҳукуматининг террорчиларни озодликка чиқаришни истамагани сабабли амалга ошмаган.

Ўтган йил бошидан бери Нигерия армияси террорчилик гуруҳига қарши бир қатор операциялар ўтказган ва уни Камерун чегарасига суриб чиқарган. Бу операциялар давомида 1000 дан кўпроқ аёл ва қизлар озод қилинган, бироқ Чибокдаги қизларни топишга муваффақ бўлинмаган.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар