Болгария Европани газ билан таъминловчи марказ бўлиш истагида. Бу ҳақида Болгариянинг энергетика вазири Теменужка Петковага асосланиб, Novinite нашри хабар тарқатган.

"Устувор вазифаси табиий газ етказиб беришда манбалар ва йўналишлар диверсификацияси бўлган Болгария учун энергетика соҳасида ўз сиёсий йўлига амал қилиш жуда муҳим. Газ маркази ва диверсификация бўлиши учун эса биринчи навбатда шунга муносиб инфраструктура яратилиши зарур", - деди Петкова.

У Болгария ҳукуматининг қўшни давлатлар билан манба ва йўналишлар диверсификацияси учун халқаро алоқалар яратиш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.

"Шунда Болгария Европанинг газ тарқатувчи маркази бўлишига ҳеч қандай тўсиқлар қолмайди", - деди вазир.

Шунингдек, Петкова Болгариянинг ҳам шарқ, ҳам жанубдан табиий газ йўналишлари ўтувчи табиий марказ эканини таъкидлади.